Бугун 24 ноябрь, 2026 йил, сешанба

O'ZB

Тошкентда кўп қаватли уйларнинг нархи арзонлашмоқда

A A A
Тошкентда кўп қаватли уйларнинг нархи арзонлашмоқда

Тошкент шаҳрида июнь ойида аввалги ойдагига нисбатан кўп қаватли уйларнинг нархи иккиламчи бозорда икки фоизга арзонлашди.

Бу ҳақда Credo Max Estimation баҳолаш компанияси маълумотига асосланиб gazeta.uz хабар бермоқда. Унга кўра, квадрат метр учун қиймат 610 ш. б. га тушган. Ваҳоланки, май ойида бу кўрсаткич 620 ш.б. эди. Июнь якунларига кўра, ғиштли ва панел типидаги квартираларнинг нархи 2 фоиз тушиб, мос равишда 644 ва 585 ш. б. кўринишида бўлди.

Хоналар сонига нисбатан қиймат қуйидагича бўлди: бир хонали квартиралар — 618 ш. б. (+2 фоиз), икки хонали — 598 (-2 фоиз), уч хонали — 608 (-3 фоиз), тўрт ва ундан ортиқ хонали — 631 (+2 фоиз).

Шаҳар туманлари кесимида 11 та туманнинг 5 тасида ўртача нархларнинг тушиши кузатилди, 5 та туманда эса ўсган. Энг арзон ўртача нарх Бектемир туманида — 445 ш. б., энг юқориси эса Миробод туманида — 721 ш. б. қайд этилди.

Manba: xs.uz

Киритилди: 13:11 09.07.2018. Ўқилди: 1946 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Энг кўп ўқилган янгиликлар