Бугун 23 ноябрь, 2026 йил, душанба

O'ZB

Тошкентда касса назоратчиси пенсия ва нафақа пулларини ўзлаштириб юборди

A A A
Тошкентда касса назоратчиси пенсия ва нафақа пулларини ўзлаштириб юборди

Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Мирзо Улуғбек туман бўлими томонидан АТ “Халқ банки” Мирзо Улуғбек филиалининг мурожаатига асосан ўтказилган терговга қадар текширувда, филиалнинг сайёр касса ҳисобчи-назоратчиси Т.Т., 2020 йилнинг сентябрь ойидан жорий йилнинг январь ойига қадар бўлган даврда ўзига ишониб топширилган жами 170 млн сўм пенсия ва нафақа пулларини эгаларига тарқатмасдан, ўзлаштириш йўли билан талон-торож қилганлиги аниқланган. Бу ҳақда Бош прокуратура матбуот хизмати раҳбари Ҳаёт Шамсутдинов маълум қилди.

Мазкур ҳолат юзасидан Т.Т.га нисбатан Жиноят кодексининг 167-моддаси 3-қисми билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

Киритилди: 12:16 02.02.2021. Ўқилди: 2116 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Энг кўп ўқилган янгиликлар

бир кунда ҳафтада бир ойда