Бугун 3 май, 2024 йил, жума

O'ZB

Тошкентда "жиноят қидирув ходими" қўлга олинди

Тошкентда "жиноят қидирув ходими" қўлга олинди

Пойтахт Тошкент шаҳрининг Чилонзор туманида сохта жиноят қидирув ходими қўлга олинди. Бу ҳақда Тошкент шаҳар ИИББ Матбуот хизмати хабар берди.

Жорий йилнинг 17 июль куни Чилонзор туманида жойлашган олий таълим муассасаларининг бирининг талабаси ҳисобланган 25 ёшли Билолиддин О. 29 ёшли Сардор А.га ўзини “жиноят қидирув ходими” деб таништирган. Шундан сўнг, у фуқарони ўғирланган буюмларни сотиб олганликда айблаб, содир этган жинояти учун кўз юмишини ва жиноий жавобгарликка тортмаслиги учун 100 АҚШ долларини сўраган.

Билолиддин О. Чилонзор тумани Муқимий кўчасида талаб қилинган пулни олиш вақтида қўлга олинди.

Ушбу факт бўйича Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 168-моддаси (“Фирибгарлик”) билан жиноий иш қўзғатилди.

Киритилди: 14:35 21.08.2019. Ўқилди: 1713 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!