Тошкент шаҳрида иситиш даври ташқи ҳавонинг ўртача суткалик ҳарорати кетма-кет 5 кунлик даврда 8 даражадан паст бўлган пайтдан бошланади. Бу ҳақида Veolia Energy Tashkent хабар берди.
Қайд этилишича, Гидрометеорология хизмати агентлиги маълумотларига асосан Тошкент шаҳар ҳокимининг тегишли қарори чиқиши билан иситиш таъминоти ёқилади.
Ҳукуматнинг 15.07.2014 йилдаги 194-сонли «Коммунал хизматлар кўрсатиш қоидаларини тасдиқлаш тўғрисида»ги қарор бунга асос бўлади.
«Иситиш даври ёқилишининг аниқ санаси маълум бўлиши билан биз расмий хабар берамиз», дейилади хабарда.