Бугун 25 сентябрь, 2024 йил, чоршанба

O'ZB

Тошкентда иккита автобус бир-бири билан тўқнашди

Тошкентда иккита автобус бир-бири билан тўқнашди

Тошкентда иккита “Yutong” русумли автобуслар Янги ҳаёт туманидаги тартибга солинмаган темирйўл кесишмасига етмасдан Қурувчилар кўчаси улгуржи бозор бекатига бурилаётган вақтда бир-бири билан тўқнашиб йўл транспорт ҳодисаси содир этган.

Бу ҳақда “Тошшаҳартрансхизмат” АЖ ахборот хизмати хабар берди.

Қайд этилишича шу йилнинг 25-сентябрь куни соат 06:45 ларда, “12-Автобус саройи” филиали тасарруфидаги “Yutong” русумли, давлат рақами 01| 032 HKA бўлган, 117-сонли йўналиш ҳайдовчиси А.Й бошқарувидаги автобус Янги ҳаёт тумани Хонабод кўчаси бўйлаб ҳаракатланиб кетаётган вақтда, тартибга солинмаган темирйўл кесишмасига етмасдан Қурувчилар кўчаси улгуржи бозор бекатига бурилаётган вақтда, “1-Автобус саройи” филиали тасарруфидаги “Yutong” русумли, давлат рақами 01| 213 PKA бўлган, 55-сонли йўналиш ҳайдовчиси Ш.Ш бошқарувидаги автобус билан тўқнашув содир этган.

Маълумотга кўра, ушбу йўл-транспорт ҳодисаси натижасида тан жароҳати олганлар йўқ, автобуслар техник шикастланган.

Ҳозирда содир этилган йўл-транспорт ҳодисаси юзасидан “Тошшаҳартрансхизмат” АЖ Ҳаракат хавфсизлигини назорат қилиш бўлими томонидан хизмат текшируви ўтказилиши белгиланди.

Шунингдек ушбу йўл-транспорт ҳодисаси Тошкент шаҳар ИИББ ЙҲХБ инспекторлари томонидан ўрнатилган тартибда расмийлаштирилган.

Киритилди: Бугун 15:45. Ўқилди: 244 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!