Бугун 29 март, 2024 йил, жума

O'ZB

Тошкентда "Hyundai" уриб юборган фуқарони "Toyota" босиб кетди. Фуқаро ўлди

Тошкентда "Hyundai" уриб юборган фуқарони "Toyota" босиб кетди. Фуқаро ўлди

2022 йилнинг 05 июль куни соат тахминан 00:05 ларда Яккасарой тумани, Шота Руставели кўчасида, ҳайдовчи 1979 йилда туғилган З.Ю. «Hyundai Santa Fe» русумли, давлат рақам белгиси 01 М 014070 бўлган автомашинада ҳаракатланиб, белгиланмаган жойдан йўлни кесиб ўтаётган пиёдани уриб юборган. Зарба натижасида пиёда йиқилган ва бир йўналишда ҳаракатланиб келаётган, ҳайдовчи 1983 йилда туғилган М.Х. бошқарувидаги «Toyota» русумли автомашина тагида қолиб кетган.

Натижада пиёда, 1980 йилда туғилган В.С. олган тан жараҳатлари натижасида воқеа жойида вафот этган. Унинг оила аъзоларига ҳамдардлик билдирамиз.

Мазкур ҳолат юзасидан Тошкент шаҳар ИИББ Тергов бошқармаси томонидан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 266-моддаси 2-қисмида назарда тутилган жиноят аломатлари билан жиноят иши қўзғатилди. Ҳозирда тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Киритилди: 18:17 05.07.2022. Ўқилди: 5641 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

бир кунда ҳафтада бир ойда

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!