Янгиланган синоптик маълумотларга кўра, ҳаводаги инверсия жараёни келгуси ҳафта охиригача — ноябрь якунигача сақланиб туриши кутилмоқда. Бу ҳақда “Ўзгидромет” маълум қилди.
Аввалроқ инверсия 24 ноябрдан сўнг ортга чекиниши айтилган эди. Бироқ янги прогнозlarga кўра, ҳаво қатламларининг аралашишига тўсқинлик қилаётган об-ҳаво шароити ҳафта охиригача сақланиши мумкин.
Ташкилот маълумотига кўра, бу даврда ҳаво сифати нобарқарор бўлиши табиий: кўрсаткичлар кун давомида тез-тез ўзгариши мумкин. Ҳавонинг яхшиланиши ҳаво массаларининг алмашиши, шамол кучайиши ёки ёғингарчилик тушишига боғлиқ бўлади.