Бугун 26 апрель, 2024 йил, жума

O'ZB

Тошкентда ҳамкасблар ўртасида пичоқлашув содир бўлди

Тошкентда ҳамкасблар ўртасида пичоқлашув содир бўлди

Жорий йилнинг 9 январь куни соат 02:25ларда муқаддам судланган 23 ёшли Х.У. қўшма корхонада ўзи билан бирга ишлаб келаётган таниши 25 ёшли Ш.Н. билан ўзаро тортишиб қолиб, ёнидаги пичоқ билан жароҳат етказган. Бу ҳақда ИИВ ҳузуридаги Тергов департаменти хабар берди.

Маълум қилинишича, Х.У. жабрланувчининг кўкрак қафаси орқа юзасига бир неча маротаба зарба берган.

Дастлабки тиббий маълумотномага кўра, Ш.Н.нинг танасида «чап томон кўкрак қафасига тешиб кирган жароҳати» борлиги аниқланган.

Мазкур ҳолат юзасидан Юқори Чирчиқ тумани ИИБ ҳузуридаги тергов бўлими томонидан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 104-моддаси 1-қисми (қасддан баданга оғир шикаст етказиш) билан жиноят иши қўзғатилган.

Дастлабки тергов ҳаракатлари давом эттирилмоқда.

Киритилди: 15:32 14.01.2020. Ўқилди: 2261 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!