Бугун 3 май, 2024 йил, жума

O'ZB

Тошкентда фуқаронинг уйига бостириб кириб, уни дўппослаб кетишди

Тошкентда фуқаронинг уйига бостириб кириб, уни дўппослаб кетишди

Ижтимоий тармоқларда икки нафар шахснинг бегона инсоннинг уйига кириб, уриб тан жароҳати етказганлиги акс этган видео тарқалмоқда.

Тошкент шаҳар ИИББнинг маълум қилишича, жорий йилнинг 2 ноябрь куни 1999 йилда туғилган Ислом М., 2000 йилда туғилган Акмал Р. ва 2005 йилда туғилган Фотих К. олдиндан таниши бўлган 1993 йилда туғилган Даниел А. билан ўзаро оғзаки жанжаллашиб қолишган. Сўнг шу куни тахминан соат 21.00 ларда улар Шайхонтоҳур туманидаги Даниел М. истиқомат қилаётган хонадонга турар жой дахлсизлгини бузиб кириб, уни уриб тан жароҳати етказишган. Мазкур жараённи 2005 йилда туғилган Фотих К. видео тасвирга олган, сўнг ижтимоий тармоқларда лайк йиғиш мақсадида тарқатиб юборган.

Юқорида қайд этилган ҳолат юзасидан Шайхонтоҳур тумани ИИО ФМБ Тергов бўлими томонидан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 105-моддаси (“Қасддан баданга ўртача оғир шикаст етказиш”) ва 142-моддаси (“Фуқароларнинг турар жойи дахлсизлигини бузиш”) билан жиноят иши қўзғатилган. Гумонланувчилар ушланган. Тергов ҳаракатлари давом этмоқда.

Киритилди: 11:36 04.11.2022. Ўқилди: 2448 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!