Юнусобод тумани ИИО ФМБдан келиб тушган хабарга кўра, 2019 йилнинг март ойидан октябрь ойигача бўлган давр ичида МЧЖларнинг бирининг раҳбари бўлмиш 44 ёшли Жанган Е. 53 ёшли Улуғбек С.га уни Германияга ишга жўнатишни ваъда қилган. Ўз “хизматлари” учун эса аёл 5500 АҚШ доллари олиб, ваъдасида турмасдан, пулларни эҳтиёжига сарфлаб юборган.
Ушбу факт асосида Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 168-моддаси (“Фирибгарлик”) бўйича жиноий иш қўзғатилди. Суд томонидан тилхат кўринишида эҳтиёт чораси кўрилди.