Бугун 22 ноябрь, 2026 йил, якшанба

O'ZB

Тошкентда эртага қор ёғиши кутилмоқда — «Ўзгидромет»

A A A
Тошкентда эртага қор ёғиши кутилмоқда — «Ўзгидромет»

«Ўзгидромет» хизмати 16-декабрга қадар кутилаётган об-ҳаво маълумотини эълон қилди.

Тошкентда ҳаво ўзгариб туради, 13 декабрда баъзи жойларда ёғингарчилик (ёмғир қорга айланиши мумкин) бўлади. 14 декабрда баъзи жойларда қор ёғади. 15-16 декабрда ёғингарчилик кутилмайди. Баъзи жойларга туман тушиши мумкин. Ғарбий шамол йўналишини ўзгартириб, шарқдан 7-12 м/с тезликда эсади, 13 декабрда баъзи жойларда 15-20 м/с гача кучайиши мумкин.

Ҳарорат 14 декабрда кечаси 1-6° совуқ, кундузи 0-5° илиқ, 15-16 декабрда кечаси 3-8° совуқ, кундузи 0-5° илиқ бўлади.

Киритилди: 11:46 13.12.2021. Ўқилди: 3416 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Энг кўп ўқилган янгиликлар