Бугун 29 апрель, 2024 йил, душанба

O'ZB

Тошкентда "дориларнинг беморларга қиммат нархга сотилганлиги" юзасидан жиноят иши қўзғатилди (ВИДЕО)

Тошкентда "дориларнинг беморларга қиммат нархга сотилганлиги" юзасидан жиноят иши қўзғатилди (ВИДЕО)

Ўзбекистон Республикаси Коррупцияга қарши курашиш агентлиги ижтимоий тармоқларда тарқалган бир гуруҳ шифокорлар мурожаати юзасидан баёнот берди.

 

Онкология ва радиология илмий-амалий маркази Тошкент шаҳар филиали бир гуруҳ ходимларининг мурожаати Коррупцияга қарши курашиш агентлиги томонидан Соғлиқни сақлаш вазирлиги вакиллари билан ҳамкорликда январь ойи давомида ўрганиб чиқилган.

Ўрганиш натижасида тўпланган ҳужжатлар Бош прокуратурага тақдим этилган ва ҳолат юзасидан Чилонзор туман прокуратураси томонидан Жиноят кодексининг 167-моддаси 2-қисми “г” банди билан жиноят иши қўзғатилган. Ҳозирда ҳолат юзасидан дастлабки тергов ҳаракатлари  амалга оширилмоқда.

Киритилди: 17:05 23.02.2021. Ўқилди: 1227 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!