Бугун 15 сентябрь, 2025 йил, душанба

O'ZB

Тошкентда «Док-1 Макс» сиропи иши бўйича 3,2 млн донадан ортиқ дори йўқ қилинмоқда

Тошкентда «Док-1 Макс» сиропи иши бўйича 3,2 млн донадан ортиқ дори йўқ қилинмоқда

Мажбурий ижро бюроси Тошкент шаҳар бошқармаси томонидан Жиноят ишлари бўйича Тошкент шаҳар судининг ижро варақасига асосан, “Quramax Medical” МЧЖ ҳамда божхона омборхоналарида сақланаётган 3,2 млн. дондан зиёд дори воситалари йўқ қилинмоқда.

Бу ҳақда Мажбурий ижро бюросининг (МИБ) пойтахтдаги бош бошқармаси хабар берди.

Утилизация қилинаётган дори воситалари орасида юртимизда камида 68 нафар боланинг ҳалок бўлишига ҳамда 16 нафар боланинг ногирон бўлиб қолишига сабабчи бўлган “Док1 Макс” сиропи ҳам бор, дейилади хабарда.

Айтилишича,

  • 811 минг 478 дона “Док1 Макс” таблеткалари
  • 101 минг 669 дона “Док1 Макс” сиропи,
  • шунингдек, 2 млн. 252 минг 796 дона “Амбронол” таблеткалари,
  • 56 минг 672 дона “Амбронол” сиропи тегишли тартибда йўқ қилиш тадбири ўтказилмоқда.

Шу жумладан, юртимизда болалар ҳалокати ва ногиронлигига сабабчи бўлган “Док1 Макс” ва “Амбронол” дори воситалари ҳам тегишли тартибда махсус печларда ёқиш орқали зарарсизлантирилмоқда.

Киритилди: 22:00 12.09.2025. Ўқилди: 758 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!