Бугун 20 апрель, 2024 йил, шанба

O'ZB

Тошкентда бошқарувни йўқотган ҳайдовчи машинаси иккига бўлиниб кетди

Тошкентда бошқарувни йўқотган ҳайдовчи машинаси иккига бўлиниб кетди

Ҳодиса бугун содир бўлган. Бу ҳақда Тошкент шаҳар ИИББ ЙҲХБ ахборот хизмати хабар бермоқда.

Аниқлик киритилишича, 14 август куни соат тахминан 07:30 ларда, Тошкент шаҳар Сирғали туманида яшовчи 2002 йилда туғилган фуқаро П.И. Ваз 2106 русумли транспорт воситасини Сирғали тумани Янги Сирғали кўчаси бўйлаб автомашиналар сотуви бозори томондан жанубий темир йўл вокзали томонга ҳаракатланаётиб, “Турон” савдо мажмуаси биноси қаршисида руль бошқарувини йўқотиб дарахтга урилган.

Йўл транспорт ҳодисаси натижасида ҳайдовчи тан жароҳати олиб шифохонага ётқизилгани айтилади.

"Ҳолат юзасидан тегишли ҳужжатлар расмийлаштирилиб ҳозирда суриштирув ҳаракатлари олиб борилмоқда",-дейилади хабарда.

Киритилди: 20:08 14.08.2022. Ўқилди: 4048 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!