Бугун 18 июль, 2025 йил, жума

O'ZB

Тошкентда болалар бассейнга чўкди: Бош прокуратура бир бола вафот этганини тасдиқлади

Тошкентда болалар бассейнга чўкди: Бош прокуратура бир бола вафот этганини тасдиқлади

12 июл куни Тошкентда уй ҳовузида етти бола чўккани ва улардан икки нафари вафот этгани ҳақидаги хабарлар жамоатчиликда ташвиш уйғотди. Бош прокуратура мазкур ҳолат юзасидан баёнот бериб, воқеалар турли кунларда рўй бергани ва фақат бир бола ҳалок бўлганини маълум қилди.

Расмий маълумотга кўра, 2025 йил 12 майдан 10 июлгача шошилинч тиббий ёрдам марказига болалар чўкиши билан боғлиқ еттита мурожаат келиб тушган. Болаларнинг тўрт нафари соғайиб, уйига жавоб берилган. Икки нафар бола шифохонада қолмоқда, улардан бири оғир аҳволда.

Вафот этган бола эса қаровсиз қолиб, хонадондаги бассейнга тушиб кетган. Шифохонага етказилганида унда биологик ўлим ҳолати қайд этилган.

Айни пайтда Чилонзор тумани прокуратураси томонидан терговга қадар текширув ишлари олиб борилмоқда. Прокуратура жамоатчиликни асоссиз маълумотларга ишонмасликка ва расмий манбалар орқали хабар топишга чақирди.

Киритилди: 16:30 13.07.2025. Ўқилди: 845 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!