Бугун 25 ноябрь, 2026 йил, чоршанба

O'ZB

Тошкентда бола ўғрилари пайдо бўлди

A A A
Тошкентда бола ўғрилари пайдо бўлди

21 октябрь куни Тошкент шаҳри, Юнусобод туманидаги 260-мактаб ташқарисида, тахминан соат 13.10 да номаълум шахс бола ўғирлашга уринган.

Бу ҳақда ижтимоий тармоқларда маълумотлар тарқатилганди. Халқ таълими вазирлиги матбуот хизмати хабарига кўра, мактаб ўқувчиларига ҳеч қандай зиён етмаган.

Ҳозир мазкур ҳолат юзасидан Юнусобод туман Ички ишлар бўлими суриштирув олиб бормоқда.

Бола ўғирлаш ҳолати ҳақида нафақат Юнусобод, балки Олмазор туманида ҳам рўй бергани ҳақида хабарлар тарқаганди.
 

Киритилди: 11:42 24.10.2019. Ўқилди: 8140 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Энг кўп ўқилган янгиликлар