Соғлиқни сақлаш вазирлиги Тошкентда коронавирус инфекциясига бепул ПЗР-тест таҳлили ўтказадиган лабораторияларга оид маълумотлар билан бўлишди
Тошкент шаҳрининг 12 та туманида 1 тадан махсус COVID-поликлиникалари фаолияти йўлга қўйилгани, уларда коронавирусга қарши ПЗР-тест синамалари ҳар куни 24 соат давомида топширилиши мумкинлиги тўғрисида хабар берилганди. Бундан ташқари, фуқаролар Санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги хизматининг ҳар бир туман ва шаҳар бўлимларида ҳам шундай имкониятдан фойдаланишлари мумкин.
Қуйида ушбу хизматнинг Тошкентдаги 12 та ПЗР-таҳлили ўтказиш лабораторияси манзиллари ҳақида маълумот келтирилган:
Санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги хизматининг Тошкент шаҳар бошқармаси лабораторияси (Олмазор тумани, Қорасарой кўчаси, 341-уй);
Эслатиб ўтамиз, ушбу лабораторияларда ПЗР-тест таҳлиллари ҳар куни 24 соат давомида бепул ўтказилади.