Бугун 16 январь, 2026 йил, жума

O'ZB

Тошкентда аёл самосуд қилинди

Тошкентда аёл самосуд қилинди

Ижтимоий тармоқларда 2 нафар аёл ўзаро жанжаллашганлиги акс этган видео тарқалиб, турли муҳокамаларга сабаб бўлмоқда. Мазкур ҳолат юзасидан қуйидагиларни маълум қилинди.

Жорий йилнинг 15 январь куни тахминан соат 23.55 ларда Миробод тумани, Амир Темур кўчасида жойлашган кафелардан бирининг олдида, 2000 йилда туғилган М.Н. ҳамда 1992 йилда туғилган И.Г. тортишиб қолганлиги ва томонлар ўзаро жанжаллашиб кетганлиги аниқланган. Жанжал натижасида ҳеч ким тан жароҳати олмаган.

Мазкур ҳолат юзасидан Миробод тумани ИИО ФМБ томонидан терговга қадар текширув ўтказилмоқда, якуни бўйича қонуний қарор қабул қилиниши таъминланади.

Киритилди: Бугун 18:22. Ўқилди: 606 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!