7-апрель куни соат 23.08 да Миробод туманида номаълум шахслар 31 ёшли Севара Я.га тегишли бўлган Ласетти русумли автомобиль ичида калити билан қаровсиз қолдирилганидан фойдаланиб, машинани номаълум йўналишда ҳайдаб кетганлар.
Кўрилган тезкор чоралар натижасида машинани олиб қочганликда гумонланувчи фуқароларнинг шахси аниқланиб, улар 21 ёшли Руслан Ф. ва 33 ёшли Шерзод А.лар эканлиги маълум бўлди. Гумонланувчилар қўлга олиндилар. Транспорт воситаси Чилонзор туманидаги гаражда топилди. Ушбу факт бўйича Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 267-моддаси 1-қисми ( Транспорт воситасини олиб қочиш ) бўйича жиноий иш қўзғатилди.