Бугун 18 апрель, 2024 йил, пайшанба

O'ZB

Тошкентда аёл 7 ёшли боласи билан кўчада яшаб келмоқда

Тошкентда аёл 7 ёшли боласи билан кўчада яшаб келмоқда

Жорий йилнинг 1 август куни интернет тармоқларида Тошкент шаҳрининг Юнусобод туманида 7 ёшли боласи билан кўчада қолган аёл ҳақидаги видеоматериал кенг тарқалди.

Унда Шаҳноза исмли аёл 7 ёшли фарзанди билан ёз фаслида кўчада қолиши, ишлаб пул топиб, қиш фаслида йиққан пулларига ижарада туриб, кун ўтказиши ва моддий шарт-шароити оғир аҳволда эканлиги айтилган.

Аёлнинг шарт-шароити шу куннинг ўзидаёқ ўрганилди. Дастлабки маълумотларга кўра, фуқаро Наманган вилоятидан Тошкент вилоятига келин бўлиб тушган. Бу борадаги маълумотлар ички ишлар органлари томонидан ўрганилмоқда. Тезкор кўрилган чоралар натижасида фуқаро Юнусобод тумани “Отчопар-1” маҳалласидаги ётоқхонага вақтинча жойлаштирилди. Фуқаронинг турмушидаги ҳолати, шарт-шароити батафсил ўрганилгандан сўнг уй-жой билан таъминлаш масаласи тўлиқ ҳал этилади.

Ўз ўрнида, мазкур ҳолат Сенатнинг Хотин-қизлар ва гендер тенглик масалалари қўмитаси назоратида ўрганилмоқда. Ўрганиш натижаси юзасидан батафсил ахборот тақдим этилади.

Ўзбекистон Республикаси
Олий Мажлиси Сенатининг
Ахборот хизмати

Киритилди: 15:23 02.08.2021. Ўқилди: 3242 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!