Бугун 5 октябрь, 2024 йил, шанба

O'ZB

Тошкентда автотураргоҳларни брон қилиш имконияти яратилиши мумкин

Тошкентда автотураргоҳларни брон қилиш имконияти яратилиши мумкин

Венгрия компанияси Тошкентда замонавий автотураргоҳларни яратиш лойиҳаси устида ишламоқда, деб хабар берди “Дунё” ахборот агентлиги.

Маълум қилинишича, Ўзбекистон элчиси Ойбек Шахавдинов иCell компанияси бош директори маслаҳатчиси Габор Пуштаи билан учрашув ўтказди. Мулоқот чоғида йўл ва шаҳар инфратузилмасини ривожлантириш соҳасида ҳамкорликни чуқурлаштириш ва инвестиция лойиҳасини амалга ошириш масалалари муҳокама қилинди.

Венгрия компания томонидан жадал ривожланаётган Тошкент шаҳридаги автотураргоҳларни бошқариш имконини берувчи лойиҳа устида олиб бораётган ишларга алоҳида эътибор қаратилди.

Тизим автотураргоҳларни қидириш, брон қилиш ҳамда улар учун ҳақ тўлаш учун юқори технологияли сенсорлар ва мобил иловаларни жорий этишга асосланган.

Компания мутахассислари лойиҳани самарали амалга оширишнинг мумкин бўлган вариантларини ўрганиш ва Тошкент шаҳрининг ўзига хослигидан келиб чиққан ҳолда махсус таклифларни тайёрлаш устида бир йилдан ортиқ вақтдан бери ишламоқда.

Таъкидланишича, лойиҳани амалга оширишда республиканинг амалдаги қонунчилигига ҳуқуқбузарликлар учун маъмурий жазо чоралари, уларни ҳал этиш йўллари, шунингдек, ҳуқуқбузарликлар учун аниқ жавобгарликни назарда тутувчи моддалар диспозициясига оид ўзгартишлар киритилиши муҳим аҳамиятга эга.

2023 йилнинг январида Тошкент шаҳар ҳокимлиги марказий кўчаларда автомобиллар учун пуллик тўхташ жойларини жорий этишни тасдиқлаганди.

Киритилди: 09:31 04.07.2024. Ўқилди: 1033 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!