Ижтимоий тармоқларда пиёдани транспорт воситаси уриб юборгани ҳақида хабарлар тарқалди. Ҳолат юзасидан Тошкент шаҳар ИИББ Йўл ҳаракати хавсизлиги бошқармаси изоҳ берди.
Маълум қилинишича, 26 сентябрь куни тахминан соат 11:20 ларда Олмазор тумани, “Беруний” метро бекатида турган автобусда йўловчи – 1961 йилда туғилган А.А.нинг соғлиғи ёмонлашиб қолган.
Йўловчига ҳаво етмагани сабабли автобусдан ташқарига олиб чиқилган ва тез-тиббий ёрдам чақиртирилган.
Бироқ йўловчи тез-тиббий ёрдам машинаси келгунига қадар вафот этган.
Мазкур ҳолат юзасидан текширув ўтказилмоқда