Бугун 27 ноябрь, 2026 йил, жума

O'ZB

Тошкентда автобусда 60 ёшли аёл оғир жароҳат олди

A A A
Тошкентда автобусда 60 ёшли аёл оғир жароҳат олди

22 июнь куни тахминан соат 07.30 да Яшнобод тумани Катта Янгиобод кўчасида “Isuzu” русумли 61 йўналиш бўйича ҳаракатланувчи ва 1 автопаркка тегишли бўлган автобус ҳайдовчиси 41 ёшли Дилмурод Х. автобуслар бекатидан ҳаракатланишдан олдин йўловчилар ўз жойларини эгаллаганликларига ишонч ҳосил қилмаган. Кескин қўзғалиш натижасида йўловчилардан бири 60 ёшли Маъмура Ю. мувозанатни йўқотиб, автобус салонида йиқилган. Натижада тиббий экспертиза хулосасига кўра унга оғир бадан шикастлари етган. Аёл малакали ёрдам учун шифохонага етказилган.

Мазкур факт асосида Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 266 моддаси (“Транспорт воситалари ҳаракати ёки улардан фойдаланиш хавфсизлиги қоидаларини бузиш”) бўйича жиноий иш қўзғатилди.

Киритилди: 14:24 15.07.2020. Ўқилди: 3610 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Энг кўп ўқилган янгиликлар