Шу йил 18 январь куни номаълум шахс Тошкент шаҳрининг Чилонзор туманида вақтинча яшовчи С.М.нинг уйига шахта орқали кириб, ётоқхонасидан 17.400.000 сўм пули, 500 АҚШ доллари ва умумий қиймати 30 млн. сўмлик турли ҳилдаги заргарлик буюмларини ўғирлаб кетгани ҳолати юзасидан жиноят иши қўзғатилган эди.
Ўзбекистон Республикаси ИИВ Жамоатчилик ва ОАВ билан алоқалар бошқармасининг ёзишича, кўрилган чоралар натижасида ушбу жиноятни Тошкент вилояти Ангрен шаҳри 18-даҳада яшовчи Д.Ч. содир этганлиги аниқланиб, ушланган. Тергов давом этмоқда.