Бугун 2 май, 2024 йил, пайшанба

O'ZB

Тошкентда адлия ходими жиноят устида қўлга олинди

Тошкентда адлия ходими жиноят устида қўлга олинди

Наманган вилояти Давлатобод туманида ўзини Давлат хавфсизлик хизмати ходими деб таништирган шахс 5,5 минг доллар пора билан қўлга олинди. Қайд этилишича, туман ҳудудида ўтказилган тезкор тадбирда ўзини Давлат хавфсизлик хизмати ходими дея таништирган, муқаддам фирибгарлик билан боғлиқ содир этган жиноятлари учун бир неча бор судланган шахс маҳаллий фуқародан 5,5 минг доллар олган вақтида ДХХ ходимлари томонидан қўлга олинган.
Шунингдек, яна бир пора олиш билан боғлиқ ҳолат Тошкент вилоятида қайд этилган. Хусусан, Олмалиқ шаҳар адлия бўлими ходими маҳаллий фуқарони Олмалиқ кон металлургия комбинатига ишга киришида ёрдам бериш эвазига 4 минг доллар олган вақтида ушланган.

Ҳозирда мазкур ҳолатлар юзасидан тергов-суриштирув ишлари олиб борилмоқда.

Киритилди: 12:00 04.11.2022. Ўқилди: 2352 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!