Бугун 27 март, 2026 йил, жума

O'ZB

Тошкентда 4 кишини уриб юборган Tracker ҳайдовчисига жиноят иши қўзғатилди

Тошкентда 4 кишини уриб юборган Tracker ҳайдовчисига жиноят иши қўзғатилди

Тошкент марказида собиқ турмуш ўртоғи ва яна уч кишини қасддан уриб кетган 27 ёшли эркакка нисбатан безорилик ҳамда қасддан одам ўлдиришга уриниш моддалари бўйича жиноят иши қўзғатилди, дея хабар бермоқда пойтахт ИИББ.

ИИББ маълумотларига кўра, 01Н014FC давлат рақамли Tracker автомобилини Б.Р. (тўлиқ исми келтирилмаган) бошқарган. Жиноят 26 март куни туш пайтида Ниёзбек йўли кўчасида келиб чиққан жанжалдан сўнг содир этилган. Кузатув камераларидаги тасвирларда воқеадан аввал бошқа одамлар кўз ўнгида икки эркак муштлашаётганини кўриш мумкин.

ИИББ видеосидан кадр.ИИББ видеосидан кадр.

Кўчада кетаётган одамлар машина зарбасидан учиб кетган. Расмий маълумотларга кўра, эркакнинг собиқ турмуш ўртоғи ва унинг таниши енгил тан жароҳати олиб, шифохонага ётқизилган.

ИИББ видеотасвирларида автомобилнинг капоти пачоқлангани, олд ойнаси сингани ва қон излари борлиги кўринади.

йтҳ, қасддан одам ўлдиришга уриниш

Юнусобод тумани прокуратураси Жиноят кодексининг 25, 97-моддалари (Қасддан одам ўлдиришга суиқасд қилиш) ҳамда 277-моддаси (Безорилик) бўйича жиноят иши қўзғатди.

Тошкент шаҳри ИИББ ЙҲХБ томонидан ҳар томонлама ва холис тергов ўтказиш ҳамда қонуний қарор қабул қилиш ваъда қилинди. Жиноят иши ИИВ, ИИББ ва прокуратура раҳбарияти назоратига олинган.

Киритилди: Бугун 12:45. Ўқилди: 392 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!