Бугун 16 апрель, 2026 йил, пайшанба

O'ZB

Тошкентда 3 млрд сўмлик сифати кафолатланмаган дори воситалари савдоси тўхтатиб қолинди

Тошкентда 3 млрд сўмлик сифати кафолатланмаган дори воситалари савдоси тўхтатиб қолинди

Давлат хавфсизлик хизмати ва Божхона органлари ходимлари томонидан ўтказилган тезкор тадбирда сифат сертификатига эга бўлмаган дори воситалари савдоси билан шуғулланувчи шахслар фаолиятига чек қўйилди.

Жумладан, Тошкент шаҳрида яшовчи, 1969 ва 1997 йилларда туғилган ота-бола ўз яшаш хонадонида айланма йўллар орқали олиб келинган дори воситаларини сақлашга мўлжалланган яширин омбор ташкил қилиб, у ерда дори воситаларини сақлаш ҳамда дорихоналарга ўтказиш билан шуғулланишган.

Тезкор тадбир давомида қонунбузарларга тегишли хонадон ва автомобиль кўздан кечирилганда, асосан Туркия ва Ҳиндистон давлатларида ишлаб чиқарилган “Дюспаталин”, “Новомикс”, “Гальвус МЕТ” каби 87 турдаги, жами 133 374 дона, тахминий қиймати 3 млрд сўмдан ортиқ бўлган дори воситалари ҳамда 50 минг АҚШ доллари, 10,6 млн сўм ва 150 нафар шахсга тегишли бўлган банк пластик карталари борлиги аниқланиб, ашёвий далил сифатида расмийлаштирилиб олинди.

Ҳозирда дори воситалари намуналари экспертизадан ўтказиш мақсадида Фармацевтика маҳсулотлари хавфсизлиги марказига юборилиб, терговга қадар текширув ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Киритилди: 12:35 13.02.2026. Ўқилди: 1700 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!