Бугун 22 ноябрь, 2026 йил, якшанба

O'ZB

Тошкентда 23 ёшли йигит қўлга олинди

A A A
Тошкентда 23 ёшли йигит қўлга олинди

Чилонзор тумани ички ишлар органларига 39 ёшли Таваккалжон М. мурожаат қилиб, 8 март куни тахминан соат 13.00 да номаълум шахс унинг уйига кириб, дрель, перфоратор ва бошқа жами нархи 4.250.000 сўм бўлган қурилиш қуролларини ўғирлаб кетганлигини маълум қилди.

Мазкур факт асосида Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 169 моддаси 2 қисми (“Ўғрилик”) бўйича жиноий иш қўзғатилди. Кўрилган чоралар давомида ғаразгўй шахс тўсиқдан ошиб ўтиб уйга кирганлиги аниқланди. Ўғриликда гумонланувчи тариқасида 23 ёшли Рихсиддин Ж. қўлга олинди.

Тергов давом этмоқда.

Киритилди: 15:55 23.03.2021. Ўқилди: 3736 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Энг кўп ўқилган янгиликлар