Бугун 18 май, 2025 йил, якшанба

O'ZB

Тошкентда 10-синф ўқувчисининг сумкасидан пневматик милтиқ ва ўқ-дорилар топилди

A A A
Тошкентда 10-синф ўқувчисининг сумкасидан пневматик милтиқ ва ўқ-дорилар топилди

20 февраль куни 10-синф ўқувчиси, 2003 йилда туғилган М.М. ўзи билан мактабга пневматик милтиқ, газ баллонлар, ниқоб ва бошқа ўқ-дорилар олиб келганлиги аниқланган. Бу ҳақда Дарё хабар берди.

Ҳуқуқни муҳофаза этиш органларининг мазкур сайтга маълум қилишича, ушбу ҳодиса 20 февраль куни 5-сонли умумтаълим мактабида профилактика инспектори томонидан мактаб сумкаларини текшириш вақтида аниқланган.

Боланинг сумкасида 1 дона MINI UZI IWI 16C30245 рақамли глушители билан бирга пневматик автомат, 4 та пневматик газ баллон, 1 дона пневматик автомат учун магазин, бир пластмасса идишда 1,5 мингга яқин металл золдир ва бош учун маска топилган.

Ҳолат бўйича дастлабки тергов ишлари олиб борилмоқда.

Manba: xs. uz

Киритилди: 21:48 21.02.2019. Ўқилди: 2222 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!