Жорий йилнинг 1 июнь куни «Тошкент минтақавий темир йўл узели» УКга қарашли Қодиря – Оққовоқ станциялари оралиғидаги 1км темир йўлда ҳамда мазкур темир йўлнинг 16 километрида капитал таъмирлаш ишлари амалга оширилади.
Транспорт вазирлигининг маълум қилишича, шу боис, 1 июнь кунги ҳаракат жадвали бўйича соат
07:10 даги «Тошкент – Хожикент»
10:10 даги «Ходжикент – Тошкент»
14:06 даги «Тошкент – Хожикент»
16:42 даги «Хожикент – Тошкент» йўналишларида қатнов бекор қилинади.
Шу куни соат 17:31 ҳамда соат 19:13 да ҳаракатланадиган «Тошкент –Хожикент» йўналишидаги шаҳарлараро йўловчи поездлари ҳаракат жадвали бўйича қатновини амалга оширади.