Бугун 7 апрель, 2026 йил, сешанба

O'ZB

Тошкент вилоятидаги Чотқол давлат биосфера қўриқхонасида ёнғин содир бўлди

A A A
Тошкент вилоятидаги Чотқол давлат биосфера қўриқхонасида ёнғин содир бўлди

ФВВ хабарига кўра, бугун, 11-июл куни соат 14:00 лар атрофида Тошкент вилоятининг Бўстонлиқ туманида жойлашган Чотқол давлат биосфера қўриқхонасининг Майдонтол ва Лайлакчи бўлимлари ҳудудида ёнғин содир бўлган.

Дастлабки маълумотларга кўра, ёнғин майдони ўрмоннинг 10 гектардан 20 гектаргача бўлган ҳудудни ташкил этади. Воқеа жойига Фавқулодда вазиятлар вазирлигининг ўрмон ёнғинларини бартараф этиш бўйича махсус отряди ходимлари етиб борган. Шунингдек, ёнғинни бартараф этишга Мудофаа, Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирликлари ҳамда бошқа ихтисослаштирилган тузилмаларнинг куч ва воситалари ҳам жалб этилган.

Яқин вақт ичида Фавқулодда вазиятлар вазирлиги ушбу ёнғинни ўчириш бўйича қўшимча маълумот тақдим этади. Вазият тўлиқ назорат остида, дейилади расмий хабарда.

Киритилди: 03:36 12.07.2023. Ўқилди: 1203 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!