Бугун 19 май, 2024 йил, якшанба

O'ZB

Тошкент вилоятида янги қурилаётган омборхона ёниб кетди

Тошкент вилоятида янги қурилаётган омборхона ёниб кетди

8 январь куни соат 16:10 да Тошкент вилояти Ўртачирчиқ туманида жойлашган «Изза Бобур» оилавий корхонасига қарашли янги қурилаётган омборхона биносида ёнғин бўлаётгани ҳақида ёнғин-қутқарув хизматига хабар келиб тушган.

ФВВ матбуот хизматининг хабар беришича, воқеа жойига 6 та ёнғинни ўчириш экипажи жалб этилган. Омборхонага энг яқин ёнғин-қутқарув қисми 15 километр узоқликда бўлгани сабаб биринчи бўлинма чақирилган манзилга соат 16:26 да етиб борган. Олиб борилган тезкор ҳаракатлар натижасида ёнғин соат 16:40 да ўраб олинган ва соат 17:05 да ўчирилган.

Алангада қолган бинонинг 300 квадрат метр майдони сақлаб қолинган. Аммо омборхона биносининг 190 квадрат метр майдонида синтепон қурилиш маҳсулоти ва том қисми ёниб кетган.

Дастлабки тахминларга кўра ёнғин синтепон қурилиш маҳсулотини бир-бирига фен ёрдамида уланишида эҳтиётсизлик оқибатида келиб чиққан. Тан жароҳати ва ҳалок бўлганлар қайд этилмаган. Моддий зарар миқдори аниқланмоқда.

Киритилди: 11:11 09.01.2020. Ўқилди: 1574 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!