Бугун 17 ноябрь, 2026 йил, сешанба

O'ZB

Тошкент вилоятида тадбиркор ўз уйида отиб кетилди

A A A
Тошкент вилоятида тадбиркор ўз уйида отиб кетилди

2018 йил 19 май куни соат 18:30 ларда Тошкент вилояти Янгийўл туманида мавсумий ишчи К. якка тартибдаги тадбиркор Ю. нинг уйида, ўрталаридаги келишмовчилик оқибатида ов милтиғи билан унга ўқ узган.

Ю. нинг фаол қаршилиги туфайли К. жиноий қилмишини якунига етказа олмаган ва ҳодиса жойидан қочиб яширинган. Бу ҳақида Бош прокуратура хабар берди.

Мазкур ҳолат юзасидан вилоят прокуратураси К. га нисбатан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 25,97-моддаси 2-қисми (қасддан одам ўлдиришга суиқасд) ва 248-моддаси 1-қисми (ўқ-отар қуролга ноқонуний эгалик қилиш) билан жиноят иши қўзғатилган.

Ҳозирда дастлабки тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Киритилди: 03:43 22.05.2018. Ўқилди: 1409 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Энг кўп ўқилган янгиликлар