Бугун 29 апрель, 2024 йил, душанба

O'ZB

Тошкент вилоятида қалбаки доллар олиб кетаётган шахслар ушланди

Тошкент вилоятида қалбаки доллар олиб кетаётган шахслар ушланди

«Қамчиқ» довонининг бошланиш қисмида жойлашган Тошкент вилояти ИИББ ЙҲХБга қарашли «Чинор» мунтазам йўл патрул хизмати постида қалбаки долларлар олиб кетаётган шахслар ушланди. Бу ҳақла «Дарё»га Тошкент вилояти ИИББ ЙҲХБ матбуот хизмати хабар берди.

Маълум бўлишича, 13 январь куни ЙПХ инспекторлари текшириш учун Nexia автомобилини тўхтатган. Автомобиль юкхонаси кўздан кечирилганда бошқа транспорт воситасига тегишли бўлган давлат рақами белгиси борлиги аниқланган. Ҳайдовчи давлат рақами корхонага қарашли юк автомобилига тегишли эканлигини айтган.

Шундан сўнг инспекторлар автомобиль салонида бўлган йўловчилар билан суҳбатлашиб, ҳужжатларини текширган. Текширув давомида йўловчилардан бири ўзини ғалати тутиб, ходимлардан кўзини яширишга ҳаракат қилган. Ушбу йўловчи гувоҳлар иштирокида тўлиқ текширилганида ўзи билан 1 200 доллар олиб кетаётгани аниқланган.

Долларлар ходимларда шубҳа уйғотганлиги сабабли тезкор хизмат вакиллари билан биргаликда текширилганда улар қалбаки эканлиги аниқланган.

Автомобиль, йўловчилар ва улардан олинган ашёвий далиллар билан биргаликда Оҳангарон туман ИИБга топширилган. Ҳозирда ҳолат юзасидан дастлабки суриштирув ишлари олиб борилмоқда.

Киритилди: 19:26 16.01.2020. Ўқилди: 2355 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!