Тошкент вилояти Оққўрғон туманида ҳожатхонага тушиб кетган қизча қутқариб қолинди. Бу ҳақда ФВВ ахборот хизмати хабар берди.
Қайд этилишича, воқеа 17 октябрь куни соат 11:44 да «Бирлик» маҳалласидаги новвойхоналардан бирида содир бўлган. Шу вақтда ФВБга хабар келиб тушган.
Қутқарувчилар зудлик билан манзилга етиб бориб, махсус қутқарув асбоб-анжомлари ёрдамида ҳожатхона чуқурлигидан қизчани соғ-саломат олиб чиққан.
Шундан сўнг у малакали тиббий ёрдам кўрсатиш мақсадида шифохонага олиб борилиб, тиббий кўрикдан ўтказилди, дейилади ФВВ хабарида.