Бугун 3 июль, 2025 йил, пайшанба

O'ZB

Тошкент шаҳрида техник спиртни этил спирти сифатида сотаётган шахс ушланди

Тошкент шаҳрида техник спиртни этил спирти сифатида сотаётган шахс ушланди

Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Чилонзор тумани бўлими томонидан ўтказилган тезкор тадбирда фуқаро Ҳ.И. 1 420 литр техник спиртни 14 208 дона тиббиёт флаконига қадоқлаб, фуқаро Г.Х.га гўёки этил спирти сифатида 3 900 АҚШ долларига сотган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган.

Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 168-моддаси (фирибгарлик) ва 186-1-моддаси (этил спирти, алкоголли маҳсулот ва тамаки маҳсулотини қонунга хилоф равишда муомалага киритиш ёки ишлаб чиқариш) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

Киритилди: 13:03 01.07.2025. Ўқилди: 445 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!