Йўловчиларга қулайлик яратиш мақсадида 2023 йилнинг 19 июнь санасидан бошлаб 54/53-сонли “Тошкент — Қўнғирот — Тошкент” йўналишида қўшимча қатновлар қўйилди. Поездлар амалдаги жадвал асосида ҳаракатланади:
19-июн санасидан бошлаб ҳафтанинг ҳар душанба куни 54-сонли “Тошкент — Қўнғирот” йўналиши:
Тошкент 14:00 — Қўнғирот 9:26
20-июн санасидан бошлаб ҳафтанинг ҳар сешанба куни 53-сонли “Қўнғирот — Тошкент” йўналиши:
Қўнғирот 11:04 — Тошкент 6:07
ИЗОҲ: Қўшимча маълумотни Тошкент шаҳридаги 1005 қисқа телефон рақами, жойлардаги темир йўл чиптахоналари ҳамда маълумотлар бюросидан билиб олишингиз мумкин. Эслатиб ўтамиз, чипталарни нафақат темир йўл чиптахоналаридан, балки электрон тарзда ушбу ҳавола орқали харид қилишингиз мумкин: chipta.railway.uz