Бугун 20 сентябрь, 2026 йил, якшанба

O'ZB

Тошкент – Нукус тезюрар поезди қатнови йўлга қўйилади

Тошкент – Нукус тезюрар поезди қатнови йўлга қўйилади

Бу ҳақда Шавкат Мирзиёев Қорақалпоғистонни ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш масалаларига бағишланган йиғилишда маълум қилди.

Қорақалпоғистоннинг ҳар бир туманида аҳоли турмуш шароитини яхшилашга хизмат қиладиган лойиҳалар амалга оширилаётгани таъкидланди.

​Бўзатовда замонавий санаторий, Нукусда онкология ва радиология маркази, Қўнғиротда болалар шифохонаси ва туғуруқхона ишга туширилди. Амударё ва Тўрткўлда ҳар бири 2 минг ўринли амфитеатр, Нукус шаҳрида гимнастика маркази ва Консерватория филиали фойдаланишга топширилди.

​Осиё тараққиёт банки билан 384 миллион доллар ҳисобига А-380 магистрал йўлининг Қўнғиротдан ўтган 240 километри тўлиқ бетон қопламага ўтказилди. Кеча йўлнинг Тўрткўл, Элликқалъа ва Берунийдан ўтган яна 92 километрини қуриш бошланди. Мазкур лойиҳанинг қиймати 233 миллион доллар.

​Натижада транзит 1,5 карра ошади. Тўрткўлга кирган юклар Қозоғистон чегарасига бир сутка ўрнига 10 соатда етиб боради.

​Келаси йил март ойидан Тошкент Нукус тезюрар поезди қатнови йўлга қўйилиб, сафар вақти 16 соатдан 7 соатга қисқаради.

​“Туямўйин” сув тозалаш иншоотини реконструкция қилиш ва Қўнғиротдан мўйноққа 100 километр ичимлик сув тармоғини тортиш бошланади.

Киритилди: 14:42 19.09.2026. Ўқилди: 681 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!