«Тошшаҳартрансхизмат» нохуш ҳодиса ҳақида маълум қилди – корхона ходими фуқарони икки миллион сўмга ишга жойлаштиришга ваъда берган.
Қонунбузар ички ишлар органлари ва метрополитен тартибини сақлаш хизмати ходимлари томонидан олдиндан миллион сўм олаётган вақтда қўлга олинди.
Ходимга нисбатан Жиноят кодексининг 168-моддаси (фирибгарлик) билан иш қўзғатилган.
Тошкент метрополитени метрополитендаги коррупцион ҳолатларга гувоҳ бўлган барчани +998 71-239-89-30 ёки +998 93-700-03-25 рақамлари орқали хабар беришларини сўрайди.