Бугун 21 декабрь, 2024 йил, шанба

O'ZB

Тошкент касалхонасида эркак киши бошқа бир эркакка тегажоғлик қилди

Тошкент касалхонасида эркак киши бошқа бир эркакка тегажоғлик қилди

Тошкент тиббиёт муассасасида эркак кишига тегажоғлик қилган эркак устидан суд ҳукм ўқилди. Бу ҳақда Тошкент шаҳар суди матбуот хизматига таяниб, Repost.uz хабар беради.

Воқеа 31 август куни соат 20:15 атрофида Чилонзор туманида 5-сонли юқумли касалликлар шифохонаси содир бўлган.

Маълум бўлишича, айбланувчи жабрланувчидан телефонини тузатиб беришни сўраб, палатасига чақирган ва эшикни ёпиб қойган. Шундан сўнг, эркак орқадан келиб жабрланувчини қучоқлаб, бўйнидан ўпиб, жинсий аъзосига тегинган. Бироз вақт ўтгач жабрланувчи палатани тарк этган.

Жиноят ишлари бўйича Чилонзор тумани суди айбланувчи эркакни Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 41-1-моддаси (жинсий таҳқирлаш) билан айбдор деб топиб, 5 сутка қамоққа олиш жазосини тайиланган.

Киритилди: 15:34 13.09.2024. Ўқилди: 1898 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!