Бугун 23 ноябрь, 2024 йил, шанба

O'ZB

Тошкент ҳарбий округи Қўмондони бир гуруҳ ёшлар билан очиқ мулоқот ўтказди

Тошкент ҳарбий округи Қўмондони бир гуруҳ ёшлар билан очиқ мулоқот ўтказди

Тошкент ҳарбий округи ташаббуси билан пойтахтимизнинг Олмазор туманида жойлашган “Ёшлик” талабалар шаҳарчасида “Қўмондон ва ёшлар” учрашуви ташкил этилди. Унда Тошкент ҳарбий округи қўшинлари Қўмондони полковник Зокиржон Сайфудинов, Ўзбекистон Ёшлар иттифоқи Тошкент шаҳар кенгаши раиси Дурдона Раҳимова, “Ёшлик” талабалар шаҳарчаси кенгаши раиси Зиёдулла Саъдуллаев иштирок этди.

Ушбу учрашув Ўзбекистон Республикаси Президенти, Қуролли Кучлар олий бош қўмондони Шавкат Мирзиёев раислигида Хавфсизлик кенгашининг миллий армиямизни янада ривожлантириш ва ислоҳ қилиш масалаларига бағишланган кенгайтирилган йиғилишида қўйилган вазифалар ижросига қаратилгани билан аҳамиятлидир. Бундан кўзланган асосий ёшлар қалбида ватанпарварлик туйғуларини янада мустаҳкамлаш, улар билан самимий ва шаффоф мулоқотлар ўтказиш, муаммоли масалаларни бартараф этишдан иборат.

Округ Қўмондони ўзаро мулоқотларда ўтган йиллар мобайнида Қуролли Кучлар моддий-техник базаси тубдан янгилангани, ҳарбий хизматчиларнинг ижтимоий ҳимояси сезиларли равишда кучайтирилгани, халқ билан армиянинг бирлиги, якдиллиги амалда тўлиқ намоён бўлаётганини алоҳида таъкидлаб ўтди.

Тадбирнинг энг қизиқарли ва шиддатли нуқтаси юзма-юз савол-жавоблар жараёни бўлди десак, янглишмаган бўламиз. Округ Қўмондони ёшларнинг ҳарбий хизмат билан боғлиқ кўплаб саволлари, таклифлари, муаммоларига қулоқ тутди ва уларнинг ҳар бирига батафсил жавоб бериб ўтди. Асосий эътибор ҳарбий хизматни ўташ қоидалари, ҳарбий билим юртларига кириш шартлари, тизимдаги имтиёз ва рағбатлар, армиямиздаги замонавий жанговар техникалар каби қатор масалаларга ўзагига қаратилди.

Энг муҳими, кўплаб саволларга шу жойнинг ўзида  ечим топилди.

Сўз олганларнинг аксари “Қўмондон ва ёшлар” учрашуви катта ва муҳим ташаббус бўлганини, бу каби учрашувларнинг тез-тез ташкиллаштирилиши эртамиз эгалари учун айни муддао эканини таъкидлаб ўтишди.

Тадбир давомида Чирчиқ гарнизони Манавият ва маърифат маркази ҳарбий оркестри, раққосалари ва яккахон хонандалари ижросида мусиқий чиқишлар намойиш этилди. 

Тадбир сўнгида бир гуруҳ фаол ёшлар ва ҳарбий хизматчиларга фахрий ёрлиқ ва Қўмондон эсдалик нишони топширилди.

 

 

Киритилди: 15:30 03.02.2020. Ўқилди: 3118 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!