Бугун 29 май, 2025 йил, пайшанба

O'ZB

Тошкент давлат педагогика университети: онлайн таълим - рақамларда

A A A
Тошкент давлат педагогика университети: онлайн таълим - рақамларда

Ҳар қандай шароитда ҳам кечиртириб бўлмайдиган масала – шубҳасиз, таълим масаласидир. Карантин даврида Тошкент давлат педагогика университети ўз фаолиятини онлайн тарзда давом эттирмоқда.

Университетда таътил даврида талабалар масофавий таълим дастурлари орқали билим олишлари учун talaba.tdpu.uz платформаси ишга туширилди. Ундан фойдаланиш бўйича икки тилда  (ўзбек, рус) видеойўриқномалар яратилди.

Платформада 31 та бакалавриат таълим йўналишларида 918 та фандан, 33 та магистратура мутахассисликларида 168 та фандан масофавий таълим олиш имкониятлари яратилди.

Aйни вақтда тизимда 873 нафар профессор-ўқитувчи, 12 454 нафар талаба рўйхатдан ўтган, шулардан 4 006 нафари сиртқи (махсус сиртқи) бўлим талабалари, 8 448 нафари кундузги ва кечки бўлим талабалари.

 Университетнинг ҳар бир талабаси ўз электрон рейтинг дафтарчасига эга.

Ўқув-материаллари билан танишиш, қисқа форматдаги тестлар ёрдамида билимларни текшириш, баҳолар билан танишиш мумкин бўлган @tdpubot боти ишга туширилди.

2 000 дан ортиқ видеодарслар videodars.tdpu.uz марказий каталогига жойлаштирилди.

12 437 дан ортиқ электрон адабиётлар масофавий таълим платформасига жойлаштирилди.

51 690 та электрон ўқув услубий мажмуалар ишлаб чиқилиб, масофавий таълим платформаси ҳамда махсус majmua.tdpu.uz веб-сайтига жойлаштирилди.

www.pedkutubxona.uz ТДПУ қошидаги Республика илмий педагогика кутубхонаси расмий сайтида ўзбек ва рус тилларида педагогика, психология, тилшунослик, диншунослик, тиббиёт, техника, санъат, спорт, тарих ва бошқа йўналишлардаги 4 000 дан ортиқ илмий, илмий-оммабоп, қизиқарли, энциклопедик ва бадиий электрон адабиётлар жойлаштирилди.

2020 йил 1 апрелидан ZOOM платформасида бакалавриат таълим йўналишлари учун 70 дан ортиқ ва магистратура мутахассисликлари учун 20 дан ортиқ виртуал аудиторияларда онлайн вебинар машғулотлар йўлга қўйилди.

Жараённи доимий мониторинг қилиш, юзага келган саволларга ўз вақтида жавоб бериш ва техник муаммоларни бартараф қилиш бўйича мувофиқлаштирувчи-ўқув-услубий бошқарманинг @TDPU masofaviykunduzgi ва @TDPU magistratura vebinar телеграмм каналлари ишга туширилди.

Телевизион видеодарслар

ЗЎР ТВ телеканали билан ҳамкорликда педагогика таълим соҳасининг барча бакалавриат таълим йўналишлари учун Умумий педагогика ва Умумий психология ва Бошланғич таълим ва спорт тарбиявий иш бакалавриат таълим йўналиши талабалари учун “Математика ўқитиш методикаси”, Мактабгача таълим бакалавриат таълим йўналиши талабалари учун “Тасвирий фаолиятга ўргатиш” фанларидан туркум видеомаърузалар яратилиб, эфирга узатилмоқда.

Видеодарслар ҳафтасига тўрт кун ЗЎР ТВ канали ва Тошкент давлат педагогика университети расмий веб-сайтида (www.tdpu.uz) ҳамда ижтимоий тармоқдаги саҳифаларида намойиш этилади.

Киритилди: 10:07 08.04.2020. Ўқилди: 13262 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!