Бугун 25 апрель, 2024 йил, пайшанба

O'ZB

Тошкент бозор ва бекатлари машиналардан «тозаланади»

Тошкент бозор ва бекатлари машиналардан «тозаланади»

Тошкент шаҳар ИИББ яқин вақтларда Чорсу бозори, шунингдек бошқа бозорлар ва бекатларни нотўғри қўйилган автомашиналардан бўшатади. Бу ҳақда бошқарма бошлиғи ўринбосари Азизхон Умархонов хабар қилди.

Бу вазифа билан янги автоматлаштирилган AutoCon-SC/M мажмуалари шуғулланади.

Бизда муаммоли объектлар рўйхати тузилган. Автоматлаштирилган мажмуалар учун барча тўхташ тақиқланади белгилари геолокацияси билан хариталар белгиланган. Улар бўйича ишлайди. Бироқ биз бозорларга, айниқса Чорсу бозори ва шаҳар марказидаги бекатларга эътибор қаратамиз , деб таъкидлади Умархонов.

Эслатиб ўтамиз, Тошкент ИИББ ЙҲХБ AutoCon-SC/M тизимлари билан жиҳозланди. Бу тизим ёрдмида тўхтаб туриш қоидаларини бузилиши автоматик тарзда қайд этилади.

Машинанинг олд ойнасида маҳкамланган видеокамера 58 та давлатнинг рақам белгиларини аниқлайди ва йўл ҳаракати қоидалари бузилиши ҳолатларини автоматик равишда қайд этади.

Ҳайдовчилар томонидан Тўхташ таъқиқланади белгисини инкор қилиш махсус автомобилнинг шаҳар бўйлаб ҳаракатланиши давомида қайд қилиб борилади.

Қоидабузар тўғрисида маълумотлар онлайн-тарзда ЙҲХБ компьютер бошқарув тизимига келиб тушади.

Киритилди: 14:14 28.03.2019. Ўқилди: 2071 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!