Бугун 3 май, 2024 йил, жума

O'ZB

Тошкент архитектура қурилиш институти талабалари катта миқдордаги товламачиликка қўл урди

Тошкент архитектура қурилиш институти талабалари катта миқдордаги товламачиликка қўл урди

Тошкент архитектура қурилиш институти талабасининг бири Андижон вилоятидан, бири эса Фарғона вилоятидан бўлгани ва уларга нисбатан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 165-моддаси 2-қисми “б,в” бандлари, 228-моддаси 2-қисми “б” банди, 228-моддаси 3-қисми билан айблов эълон қилинган “Jahon.uz” интернет нашрининг ишончли манбаси томонидан маълум қилинди.

Л.С. отаси А.Тожибаев томонидан автомашинани текин фойдаланиш шартномаси асосида фуқаро Х.Турдиевдан олган давлат белгиси 60 D 786 JA бўлган “Orlando” русумли автомашинани бошқариш ҳуқуқига эга бўлмай туриб, таниши Ж.Мирзаев ва бошқалар билан жиноий тил бириктириб, номаълум шахс ёрдамида Қашқадарё вилояти, Косон тумани 1-сон давлат нотариал идораси томонидан мазкур автомашинадан ўзи, отаси А.Тожибаев ва Ж.Мирзаевлар фойдаланишга ва ҳайдовчилик гувоҳномасига эга бўлган ҳолда бошқаришга ваколат берувчи AI № 296876 QS рақамли ишончномани қалбакилаштиришга эришган.

Л.С. ўзининг жиноий ҳаракатларини давом эттириб, жиноий шериги А.В. билан фуқаро М.Махмудовга нисбатан товламачилик жиноятини содир этиб, унинг мулкини қўлга киритиш мақсадида тил бириктириб, жиноий режа тузадилар.

Мазкур режа асосида, Л.С. “94-...-70-44” телефон рақамидан М.Махмудовнинг телефон рақамига қўнғироқ қилиб, унга ўзини ИИВ “Коррупцияга қарши курашиш бошқармаси” ходими “Мелиев Бахтиёр” деб таништириб, унинг ноқонуний валюта айрибошлашдан иборат фаолияти юзасидан ариза келиб тушганлигини, агарда тез фурсатларда 10.000 АҚШ доллари пулларини олиб келиб бермаса, аризани раҳбариятга олиб кириб беришини, қамалиб кетиши мумкинлигини айтиб, уни қўрқитиб, ўз мулкини беришга мажбур бўладиган шароитга солиб, бу йўлда 10.000 АҚШ доллари пулларни Тошкент шаҳар, Учтепа тумани, Изза мавзесида жойлашган автобуслар шоҳ бекати олдига олиб келиб беришлигини талаб қилиб, ўзи ишдан чиқа олмаслигини, учрашув жойига пулларни олиб қолиш учун “одамини” юборишлигини айтади.

Товламачилик қилган икки талабанинг жиноят устида қўлга олингани айтилмоқда. Воқеаларнинг ривожи эса ҳозирча бизга номаълум!

Киритилди: 11:41 20.11.2019. Ўқилди: 3669 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!