Бугун 25 сентябрь, 2026 йил, жума

O'ZB

Тошкент — Андижон йўналишида поездлар энди янги жадвалда ҳаракатланади

Тошкент — Андижон йўналишида поездлар энди янги жадвалда ҳаракатланади

2026 йил октябрь ойидан Тошкент ва Фарғона водийси шаҳарлари ўртасида қатновчи бир қатор йўловчи поездларининг ҳаракат вақти янгиланади.

"Ўзтемирйўлйўловчи" АЖ маълумотига кўра, ўзгаришлар аввало Тошкент — Андижон йўналишидаги электропоезд ва бошқа қатновларга тааллуқли бўлади.

1 октябрдан 730-сонли Тошкент — Андижон электропоезди пойтахтдан соат 07:20 да ҳаракатни бошлайди. Поезд Попга 09:56 да, Қўқонга 10:26 да, Марғилонга 11:02 да ва Андижонга 11:42 да етиб боради.

Қайтиш йўналишидаги 729-сонли поезд эса Андижондан 15:33 да жўнайди. У Марғилонга 16:10 да, Қўқонга 16:45 да, Попга 17:16 да ва Тошкентга 19:55 да етиб келади.

Шунингдек, октябрь ойининг турли саналаридан бошлаб қуйидаги қатновлар ҳам янги вақт асосида ҳаракатланади:

  • 732-сонли Тошкент — Андижон поезди — 1 октябрдан, 17:50 — 23:53;
  • 731-сонли Андижон — Тошкент поезди — 1 октябрдан, 06:50 — 13:07;
  • 734/92-сонли Тошкент — Андижон поезди — 4 октябрдан, 17:50 — 00:34;
  • 733-сонли Андижон — Тошкент поезди — 5 октябрдан, 06:03 — 13:07;
  • 91-сонли Андижон — Тошкент поезди — 6 октябрдан, 18:40 — 01:24;
  • 98/94-сонли Тошкент — Андижон поезди — 3 октябрдан, 08:10 — 14:39;
  • 93-сонли Андижон — Тошкент поезди — 3 октябрдан, 16:40 — 22:27;
  • 95/97-сонли Андижон — Тошкент поезди — 1 октябрдан, 17:30 — 00:11;
  • 96-сонли Тошкент — Андижон поезди — 7 октябрдан, 04:55 — 11:30.

Ўзгаришлар фақат Тошкент — Андижон йўналиши билан чекланмайди. Хива/Урганч — Андижон, Андижон — Хива/Урганч, Андижон — Қўнғирот, Қўнғирот — Андижон, Андижон — Термиз ва Термиз — Андижон узоқ масофали поездларининг Тошкент — Андижон оралиғидаги ҳаракат вақти ҳам қайта кўриб чиқилади.

Маҳаллий қатновларда ҳам янгилик бор. 6312-сонли Қўқон — Андижон поезди 1 октябрдан Қўқондан 06:05 да жўнаб, Андижонга 08:46 да етиб боради.

7091-сонли Қўқон — Наманган — Андижон — Қўқон поезди эса Қўқондан 05:10 да йўлга чиқади. У Наманганга 07:31 да, Андижонга 10:53 да етиб боради. Қайтишда поезд Андижондан 11:00 да жўнаб, Қўқонга 13:43 да келади.

Киритилди: 14:34 23.09.2026. Ўқилди: 507 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!