Бугун 1 октябрь, 2024 йил, сешанба

O'ZB

Тошкент аграр университетида ёнғин содир бўлди

Тошкент аграр университетида ёнғин содир бўлди

Тошкент аграр университетида ёнғин содир бўлди. ФВВ воқеа тафсилотларини эълон қилди.

30 сентябрь куни соат 20:10 да Тошкент вилояти, Қибрай туманида жойлашган Тошкент Давлат аграр Университети ҳудудидаги бинода ёнғин содир бўлаётганлиги тўғрисида ФВБга хабар тушган.

Шунга кўра ёнғин-қутқарув экипажлари соат 20:17да ҳодиса жойига етиб бориб, ёнғин бартараф этилмоқда. Вазият тўлиқ назоратга олинган.

Ҳодиса оқибатида тан жароҳати олган ва ҳалок бўлганлар тўғрисида маълумот келиб тушмади.

Ҳодиса юзасидан қўшимча маълумот тақдим этилади.

Киритилди: 21:04 30.09.2024. Ўқилди: 685 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!