Бугун 19 май, 2024 йил, якшанба

O'ZB

Тошкент аэропортида режалаштирилган баҳорги споттинг бўлиб ўтди

Тошкент аэропортида режалаштирилган баҳорги споттинг бўлиб ўтди

25 апрел куни Тошкент халқаро аеропортида анъанавий тадбир — “Uzbekistan Airports” компанияси томонидан ташкил этилган олтинчи расмий споттинг-тур бўлиб ўтди.

Тадбирда Ўзбекистоннинг турли шаҳарларидан, шунингдек, Россия, Қозоғистон ва Беларусдан 30 дан ортиқ авиаспоттерлар иштирок этди. Ҳаммаси бўлиб 100 дан ортиқ ариза топширилди.

Аирспоттерлар Silk Avia, Uzbekistan Airways, MyFreighter, Flynas, Geodis, Loong Air, Air Astana, FlyArystan, Utair ва бошқа йўловчи ва юк ташувчи авиакомпанияларнинг учиш ва қўнишларини суратга олдилар.

Анкеталарни кўриб чиқишда, аввалги босқичларда бўлгани каби, бир нечта мезонлар — авиация мавзуларига бағишланган шахсий веб-сайт, блог ёки ижтимоий медиа аккаунти мавжудлиги, профессионал фото техника, шунингдек, ихтисослаштирилган веб-ресурслардаги нашрлар инобатга олинди.

Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистонда илк расмий авиаспоттинг 2021-йил 22-октябрда бўлиб ўтган ва бу ҳодиса Ўзбекистонда расмий споттингнинг бошлаб берган эди. Шунингдек, 2022-йил 26-январда Вазирлар Маҳкамасининг “Авиаспоттингни ривожлантириш учун шарт-шароитлар яратиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарори қабул қилинган бўлиб, унда споттинг-турларни доимий равишда ўтказиш назарда тутилган.

Киритилди: 11:53 26.04.2024. Ўқилди: 510 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!