Бугун 19 май, 2024 йил, якшанба

O'ZB

Тошкент аэропортида «Ҳизб ут-Таҳрир» таъсирига тушган 25 ёшли йигит ушланди

Тошкент аэропортида «Ҳизб ут-Таҳрир» таъсирига тушган 25 ёшли йигит ушланди

ИИВ Транспортда хавфсизликни таъминлаш бош бошқармаси, Тошкент шаҳри аэропортларида ХТБ Терроризм ва экстремизмга қарши курашиш бўлими ходимлари томонидан ўтказилган тезкор-суриштирувлар давомида террористик ташкилотлар таъсирига тушиб қолган шахс аниқланди. Бу ҳақда ИИВ хабар бермоқда.

Таъкидланишича, жорий йилнинг 18 февраль куни 1996 йилда туғилган қашқадарёлик Х.Р. «Новосибирск-Тошкент» йўналишида учиб келган.

У билан олиб борилган тезкор профилактик суҳбатга кўра, гумондор Россияда ишлаши давомида «Ҳизб ут-Таҳрир» террорчилик ташкилотининг таъсирига тушган. Йигитга тегишли Vertex ҳамда Redmi русумидаги телефонлар текширувдан ўтказилган ва уларнинг хотирасида диний мазмундаги тақиқланган материаллар сақлангани ҳамда ўзига яқин бўлган танишларига тарқатилгани аниқланган.

Текшириб кўришлик мақсадида унга тегишли бўлган уяли телефон аппаратлари холислар иштирокида ҳужжатлаштирилиб олинган.

Ҳолат юзасидан Х.Р. га нисбатан ДХХ Тергов бошқармаси томонидан Жиноят кодексининг 246-моддаси 1-қисми (диний экстремизм, сепаратизм ва ақидапарастликни тарғиб қилувчи материалларни Ўзбекистон божхона чегарасидан ўтказиш) билан жиноят иши қўзғатилди.

Унинг айби суд орқали тўлиқ исботланган тақдирда, унга 5 йилдан 10 йилгача озодликдан маҳрум қилиш жазоси белгиланиши мумкин.

Киритилди: 18:26 31.03.2021. Ўқилди: 2855 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!