Қозоғистон президенти Қосим-Жомарт Тоқаев 25 июнь куни Россияда ички зиддиятнинг кучайиши муносабати билан Хавфсизлик кенгашининг навбатдан ташқари йиғилишини ўтказди. Учрашувда Тоқаев Россия Федерациясида ҳарбий ҳаракатлар тўхтатилганини олқишлади.
Қозоғистон раҳбари Россиядаги вазият билан боғлиқ топшириқларнинг бажарилиши юзасидан ҳисобот берган Бош вазир, Бош прокурор, Миллий хавфсизлик қўмитаси раиси, Мудофаа, Ички ишлар ва Ташқи ишлар вазирларининг ҳисоботларини тинглади.
“Россияда содир бўлган воқеа унинг ички иши бўлишига қарамай, Қозоғистон халқи энг узун чегарага эга бўлган дўст мамлакатдаги вазиятни хавотир билан қабул қилди. Президент Россия Қозоғистоннинг стратегик ҳамкори эканлигини таъкидлади”, — дейилади Қозоғистон Республикаси президенти матбуот хизмати хабарида.