Юк ташиш ҳажми 22 фоиз ортиб, 30 миллион тоннага етди. ХХР томонидан илгари сурилган “Бир макон, бир йўл” номли улкан лойиҳа Шарқ ва Ғарб ўртасидаги муҳим кўприкдир. Хитой билан Европа ўртасида қуруқликда ташилаётган юкнинг 80 фоизи Қозоғистон орқали ўтмоқда. Бу имкониятдан тўла фойдаланишимиз керак.
Бу йил Жаҳон ЯИМ ўсишининг 60 фоизини Осиё мамлакатлари таъминлайди. Жаҳон савдосининг 53 фоизини қоплаётган қитъамизнинг бир неча йирик давлати иқтисодиёти жуда тез суръатда ривожланмоқда. Осиёга жалб этилаётган тўғридан-тўғри инвестиция сўнгги йилларда сезиларли равишда ўсди. Минтақада патент ишланмаларининг 70 фоизини таъминлаган дунёнинг бир неча етакчи технологик маркази жойлашган. Сариқ қитъа инсон ресурсига ҳам бой, дунёнинг 30 та энг йирик шаҳридан 21 таси минтақамизда. Ушбу омилларнинг барчаси “Осиё ренессанси”га ишора қилмоқда.